Jump to content

Сингармонизм

From Vikipediya

Сингармонизм (юн. сйн бирга ва ҳармониа — оҳангдошлик, уйғунлик), унлилар гармонияси (оҳангдошлиги) — асосан, туркий тилларда, қисман мўғул, тунгусманжур, фин-угор, палеоосиё тилларида учрайдиган фонетик ҳодиса; бунда муайян сўз шаклининг (ҳам асос, ҳам аффиксларнинг) барча унлилари талаффуз (артикулясия) жиҳатдан бир турли: олд ё орқа қаторга мансуб (танглай гармонияси) ёки лабланган ё лабланмаган (лаб гармонияси) бўлади. С.нинг танглай гармонияси қонунига асосан сўзнинг бошида (ўзакда) тил олди унлиси келса, сўз ўртасидаги ва охиридаги унли лар ҳам тил олди бўлади. Аксинча, сўз бошида тил орқа унлиси келса, кейин ги бўғинларда ҳам тил орқа унлиси келади. Масалан, ўзбек тилининг Қўқон шевасида бала сўзидаги унлилар олд қатор бўлганидан унга фақат шундай унлиси бўлган қўшимча қўшилади: балалар, шунингдек, қозоқ, тилидаги көлдер(кöлдер) ва қолдар(қолдар) сўзлари танглай гармонияси асосида талаффуз қилинади ва ёзилади. С.нинг бу тури ўзбек тилининг айрим шевалари (деярли барча қипчоқ шевалари, ўғуз шевалари, шим. ўзбек шевалари)да ҳозирги кунгача тўлиқ сақланиб қолган. Лаб гармониясида унлилар ҳам тил олдилик ва тил орқалик, ҳам лаблашиш нуқтаи назаридан мослашади. Бундай мослашишни ҳозирги қирғиз тилида учратиш мумкин: колдор(қолдор), көлдөр(кöлдöр) каби. Лаб гармонияси ўзбек тилида деярли учрамайди. Умуман, ҳозирги ўзбек адабий тили С. кридаларига бўйсунмайди. Эски ўзбек адабий тилида эса С. қонуни анча изчил ва айрим ҳолларда тўлиғича амал қилган.