Ривера — Ўрта денгизнинг Канн шаҳридан (Франсия) Специя ш. (Италия) гача бўлган камбар сохили. Франсия Р.си — Мовий қирғох; ва Италия Р.сига бўлинади. Қиши юмшоқ (ўртача температура 9—12°), ёзи иссиқ (ўртача температура 24°). Йиллик ёғин 500–700 мм. Доим яшил субтропик ўсимликлар усади. Токчилик, гулчилик ривожланган. Р. — Ғарбий Европанинг энг йирик курорт рнларидан. Меҳмонхона, пансионат, кемпинг, "дам олиш қишлоқлари" кўп. Йирик курортлари: Канн, Антиб, Ницса, Ментона, Монако, МонтеКарло, СанРемо, Империя, Рапалло ва бошқа [1]

Манбалар

edit
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил